Главная страница
qrcode

Мавзу 1 Эндокрин тизими. Гипофизнинг тузилиши. Адено- ва нейрогипофиз гормонларининг биологик таъсири. айта бо ланиш механизми. Гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари акромегалия, гигантизм, нанизм. Ма сад


Скачать 116.65 Kb.
НазваниеМавзу 1 Эндокрин тизими. Гипофизнинг тузилиши. Адено- ва нейрогипофиз гормонларининг биологик таъсири. айта бо ланиш механизми. Гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари акромегалия, гигантизм, нанизм. Ма сад
Дата02.09.2020
Размер116.65 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаМавзу 1.docx
ТипДокументы
#89999
страница1 из 3
Каталог
  1   2   3

Мавзу 1

Эндокрин тизими. Гипофизнинг тузилиши. Адено- ва нейрогипофиз гормонларининг биологик таъсири. Қайта боғланиш механизми.

Гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари: акромегалия, гигантизм, нанизм.

Мақсад:

1. Эндокринология фани, унинг мақсади ҳақида тушунча бериш;
2. Нейроэндокрин бошқарувининг ахамиятини, асосий йуналишларини курсатиб бериш;
3. Гипоталамо-гипофизар тизими гормонларининг асосий биологик, физиологик аҳамиятини тушунтириб бериш.

Таянч сўзлар:

эндокрин тизими, гипоталамо-гипофизар тизим, аденогипофиз, нейрогипофиз, қайта боғланиш механизми, соматотроп гормони, пролактин, тиреотроп гормони, адренокортикотроп гормони, фолликулостимулловчи гормон, лютеинловчи гормон, анти

диуретик гормон, окситоцин.

Эндокринология фани. Гипофиз, гипоталамуснинг тузилиши. Гормонларнинг биологик эффекти. Эндокрин тизимининг бошкарилуви.

Гипоталамо-гипофизар тизим

Эндокринология - клиник ва назарий медицинанинг тез ри­вожланиб бораётган қисмидир. хар 5 та Нобель мукофотининг совриндорлари эндокринология сохасида бажарилган ишлар муал­лифлари эканлигини айтиб ўтиш кифоя.
Эндокрин тизим касалликлари ижтимоий аҳамиятга эга бўл­ган ва кенг тарқалган касалликлар сохасига киради. Турли мам­лакатларда аҳолининг 5-10% қандли диабет (ҚД); 10-50% қалқонсимон без (ЌБ) тугунли хосилалари; 5-30% семизлик билан касалланган.

XIX асрлар охирида тиббиётнинг мустақил соҳаси сифатида ривожланиб, ХХ асрда кам учровчи ва деярли даволаб бўлмайди­ган ҳолатларни ўрганувчи соҳа сифатида гигант йўлини босиб ўтди.
Кўп хужайрали организм - унинг турли қисмларини бир-бири билан боғлаб турувчи ягона коммуникацион системасиз узоқ вақт яшай олмасди. Хайвонларда 2 та коммуникацион система мавжуд:

асаб тизими - мураккаб телеграф тармоқ антенаси бўлиб, ахборот манбаини унинг таъсир жойи билан боғлаб турув­чи занжирларидан иборат;

эндокрин тизими - гормон деб номланувчи юқори специ­фик кимёвий моддаларни қонга ўтказиш билан ўз фаолиятини амалга оширувчи система, бу система "тармоқсиз" система ҳисобланади. Асаб ва эндокрин тизимлари биргаликда "ички мухит доимийлигини" (мувозанатини) таъминлайди, организм ўсиши, етилиши, дифференциаллаши­ши, қарши жараёнларга таъсир этади, турининг сақланиб қолиши­ни таъминлайди. Асаб системасига тез амалга ошувчи, эндокрин системасига узоқроқ амалга ошувчи жараёнлар хос.
Замонавий нуқтаи назардан гормонларга нишон ҳужайраларга жуда кичик концентрацияларда маълум биокимёвий ёки биофизик реакция кўрсатувчи эндоген кимёвий бирикма, деб қараш мумкин. Бу таъсирни амалга ошириш учун эса махсус оқсил - рецепторлар билан боғланиб, регуляр сигнални ҳужайра ичи эффекторларига бевосита ёки «иккиламчи воситачилар» системаси ва ферментатив реакциялар каскади орќали ўтказади.

Кимёвий структураси бўйича гормонлар

стероид - эстрадиол, эстриол, прогестерон, кортизол, тестостерон, альдостерон, Д витамини, метаболитлари;

аминокислоталар дериватлари - адреналин, норадреналин, гистамин, серотонин, -аминомой кислотаси, йодтиронинлар - тироксин, трийодтиронин;


пептидлар - гипоталамикўиберинлар ва статинлар, окси­тоцин, вазопрессин, адренокортикотроп гормон (АКТГ), -эндорфин, энкефалинлар, ангио­тензин;

оқсиллар - ўсиш гормони, пролактин, плацентарўакто­ген, инсулин, паратгормон, гликопротеидлар (фолликуло-стимулловчи гормон (ФСГ),ўютеинловчи гормон (ЛГ), тиреотроп гормон (ТТГ), хорионик гонадотропин (ХГ)). Бу гормонларнинг  ва -суббирликлардан ташкил топган, чунончи -суббирлик барча гормонларда бир хил;

ёғ кислоталар дериватлари - простагландинлар, тромбок­сан, простоциклин,ўейкотрин ёки уларни яна тўқима гормонлари деб аташ мумкин.

Таъсир этиш характерига кўра:

нейротрансмиттерлар ёки нейромедиаторлар - дофамин, норадреналин, бомбезин, вазоактив интерстинал полипептид, се­ротонин;

гипоталамик нейрогормонлар - рилизинг ва ингибитор гормонлар, антидиуретик гормон (АДГ);

тўқима гормонлари – ошқозон-ичак тракти гормонлари (ошқозон ва ичак шиллиқ қаватининг без хужайралари томонидан ишлаб чиқарилади);

системали гормонлар - махсус хужайралар томонидан ишлаб чиқарилади, масалан, гипофиз гормонлари, жинсий без гормонлари ва бошқалар;

Нишон аъзоларининг гормон ишлаб чиқадиган жойдан узоқла­шишига қараб:
бевосита гормонал таъсир, яъни ҳосил бўлиш жойидан маълум узоқликда;

изокрин (махаллий) таъсир – тўқима суюқлиги орқали қўшни ҳужайрага ёки паракрин - бир неча қўшни ҳужайраларга таъсир;

нейрокрин таъсир - нейромодулятор ёки нейротрансмиттер таъсири;

аутокрин таъсир - гормон ишлаб чиқараётган ҳужайранинг ўзига таъсири.

Гормонлар биосинтези бир неча этапларда ўтади. Асосан синтез рибосомаларда амалга оширилиб, Голджи аппаратининг секретор гранулаларида йиғилади. Прогормон пептиди ўлчамлари гормон ўлчамларидан катта бўлиб трансляцияланади. Трансляция жараёни­нинг маҳсулоти бўлиб пре- прогармон ҳисобланади. Шу йўл билан проинсулин, кейинчалик инсулин хосил бўлади. Барча ҳужайра­ларда оқсил ва пептид гормонлари секретор гранулалар ёки гор­мондан олдинги (гормонгача) маҳсулот кўринишида сақланади (тиреоглобулин). Аммо бундай гормонлар, масалан стероидлар холестерол эфири (липид томчилари) кўринишида захира бўлиб туради. Гормонларнинг кимёвий структурасининг ҳилма-ҳиллигига қараб, уларнинг синтези ҳам турлича кечади.

Гормонлар секрецияси биосинтез жараёни билан узвий боғлиқ. Секретор механизмларнинг 3 типи фарқланади:

-гормонларнинг ҳужайралар секретор гранулаларидан чиқи­ши (оқсил-пептид ва

катехоламин гормонлар секрецияси);

-оқсил бирикмаларидан ажралиш (тиреоид гормон);

-гормонларнинг ҳужайра мембранаси орқали нисбатан эркин диффузияси (стероид гормон).

Оқсил-пептид гормонларнинг асосий секреция усули - экзо­цитоз ҳисобланади. Гормонлар секрециясининг ритми, вақти ва ин­тенсивлиги бўйича кенг вариацияларга эга. Гормонлар миқдори дақиқалар, соатлар (ЛГ ва инсулин) давомида, кун давомида (АКТГ-кортизол системасидаги циркад ритм), ҳафталар давомида (менструал цикл) ёки узоқроқ вақт (мавсумий ўзгаришлар - ти­роксин) давомида ўзгариб туриши мумкин. Гормонлар секрецияси характери ёшга хам боғлиқ (масалан гонадотропинлар, жинсий гормонлар). Нейроэндокрин регуляция системасининг бирор қис­мининг (звеносининг) бузилиши у ёки бу гормоннинг секрецияси частотаси ва амплитудасининг бузилишига ва эндокрин касаллик­лар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Гормонлар транспорти. Кўпчилик система гормонлари қонга ажралади, махсус оқсиллар билан боғланади, бу оқсиллар транс­порт вазифасини бажаради. Масалан: тироксин ТСГ билан, инсу­лин альбумин билан ва хокозо. Оқсил билан боғланган гормонлар биологик ноактив ҳисобланади; фақат эркин гормонлар эффектив бўлади. Гормонларнинг транспорт шакллари гидрофил ёки гидрофоб эмаслигига қараб турлича бўлиши мумкин.

Биринчи шаклида транспорт оқсиллар керак бўлмайди, ик­кинчи шаклида эса махсус протеин-транскортинлар (кортизол учун), секс-стероид боғловчи глобулинлар (эстрогенлар, андро­генлар, гестагенлар), универсал транспорт молекулалари - аль­бумин ва преальбуминлар зарур бўлади. Гормонларнинг эркин шакли қон­даги умумий миқдорининг тахминан 10% ини ташкил этади. қонда гормон­ларнинг оқсиллар билан комплекс хосил қилишини гормонлар таъ­сирининг дозаланиши, коррекция механизми, ўзига хос буфер систе­мани таъминлаб, бу ўз навбатида физиологик факторлар таъсири остида организмни гормонал дисфункциядан химоя қилади. Ташув­чи оқсилларнинг миқдори айрим физиологик ва патологик ҳолат­ларда ўзгариб туради. Транспорт оқсиллар миқдори айрим дори воситаларни қабул қилишдан ҳам ўзгариши мумкин.

Гормонлар таъсири ва ўзаро таъсирининг механизмлари

Гормонларнинг ҳужайраларга таъсири гормоннинг стереоспе­цифик рецепторлар ёки дискриминатор орқали ўзаро таъсири орқа­ли амалга ошади, бу моддалар гормонни махсус таниб, бирикти­риб - гормон-рецептор-комплексини хосил қилади. Таниб олиш ва боғлаш "қулф-калит" принципига асосланган. Бу комплексни ик­киламчи боғловчилар активлаштиради – ц-АМФ, Са++ ионлари, агар бирламчи деб гормонларни назарда тутсак, улар физик ва клиник сигналларни генерациясини амалга оширади, ўз навбатида улар гормонларнинг биологик эффектини кўрсатувчи пострецептор таъсирлар занжирини хосил қилади. Рецепторларнинг уч тури мавжуд: мембрана, эндоплазматик, ядро рецепторлари. Масалан, тиреоид гормонлар - ядровий рецепторлар, стероидлар - цитоплаз­матик, кўпчилик пептид гормонлар: катехоламинлар, простаглан­динлар, ацетилхолин эса - мембрана рецепторлари билан боѓла­нади.
Гормонларнинг биологик таъсири уларнинг қондаги миқдори билангина эмас, балки рецепторларнинг миқдори ва функционал ҳолатига, шунингдек пострецептор механизмларнинг фаолиятига боғлиқ.
Рецепторлар сонининг бошқарилишида гормонларнинг ўрни катта. Рецепторлар сони ва гормонлар миқдори ўртасида манфий қайта боғланиш мавжуд. Рецепторларнинг гормонларга сезув­чанлигининг пасайиш сабаблари: яъни рецепторлар инактивация­си, парчаланиши ёки улар синтезининг сусайиши. Шундай қилиб, рецепторлар гормонларни ДНК нинг гормонга сезгир элементи би­лан боғланиб, нишон-ҳужайраларда оқсил синтезининг ўзгаришига олиб келади.

Гормонларнинг нишон-ҳужайраларга таъсирини уч гуруҳга ажратиш мумкин:
-тўғри (бевосита) мембрана эффект билан;

-иккиламчи воситачилар системасининг эффекти;
-ҳужайра ядросига таъсир қилиш эффекти.

Гормонлар метаболизми

Биологик эффектини амалга ошириб бўлгач, гормонлар мета­болизмга учрайди ва инактивлаштиради.

Бу жараён асосан жигарда амалга ошади, бунинг учун гор­монлар глюкурон кислотаси ёки сульфат кислота (ёки S- кисло­таси) билан боѓланади ёки ферментлар таъсирида амалга ошади. гормонларнинг бир ќисми ва унинг метаболитлари сийдик билан ажралади.

Гормонларнинг қондаги ярим парчаланиш даври кенг тафовут этилади - бир неча секундлардан - катехоламинлар ва простаглан­динларда то бир неча соат - суткагача - тироксин.

Эндокрин безлар фаолиятининг бошқарилиши

Маълум бир вақтда организмнинг физиологик талабларига қараб, эндокрин безлар фаолиятини ўзгартирувчи доимий равишда таъсир этувчи турли регуляторлар мавжуд.

Эндокрин безлар фаолиятининг регуляторларини қуйидагича таснифлаш мумкин:

нерв регулятори - нерв импульсларининг синаптик ўтка­зилишини таъминловчи факторлар - норадреналин, серотонин ва бошқалар. Бевосита нерв регуляцияси - гипоталамус, буйрак усти бези мағиз кавати ва эпифиз учун хос.

Бошқа безлардаги нерв стимулларининг секретор жараёнга таъсири шу бездаги қон айланиш тезлигига боғлиқ.

эндокрин регуляторлар - дистант таъсирларга гормонлар регуляторлари киради. Улар ўзларининг нишон объектларига ќон оќими билан эришадилар. Гипофиз гормонлари, нишон-ҳужайралар­га таъсир кўрсатувчи периферик без гормонлари, гипоталамус ва бошќа безларга таъсири бўлган гормонлар шулар жумласига кира­ди.

нейрокрин регуляторлар - бу нерв оҳирларида ишлаб чиќарилувчи ва ќон оќимига тушувчи нейропептидлардир. Уларга гипоталамикўиберин ва статинлар, айрим аминлар - дофамин, серотонин, гипофиз дарвоза веналарига тушувчи гормонлар кира­ди.

метаболик регуляторлар - инсулин ва глюкагон секреция­си тезлигига специфик таъсир кўрсатувчи глюкоза типик намуна бўлади.

паракрин регуляторлар - кўпчилик эндокрин безлар ҳу­жайраларнинг гетероген популяцияси бўлиб, бунда турли функци­яни бажаришга мўлжалланган ҳужайралар бир-бири билан яқин контактда бўлади.
Масалан, инсулинга сезгир рецепторлар глюкагон ишлаб чиқарувчи ошқозон ости безинингўангерганс оролчалари  - ҳужай­раларида ҳам бўлади.
Шундай қилиб, инсулин -ҳужайраларга таъсир этиб, глюка­гон секрециясини сусайтириши мумкин. Паракрин таъсир аъзо ичида микроќонтомир системаси, ҳамда ҳужайралараро суюқлик орқали ҳам амалга ошади.
Аутокрин регуляторлар айрим хужайралар томонидан иш­лаб чикариладиган биологик актив моддалар, гормонлар бўлиб, улар шу ҳужайралар мембранасида жойлашган рецепторлар билан боғланади.

Қайта боғланиш механизми

Эндокрин система фаолиятининг асосий бошқарувчи принцип - қайта боғланиш механизми ҳисобланади. Биринчи бўлиб, қайта боғланиш механизми хақида 1935 й М.М. Завадовский "мусбат-манфий таъсир" принципи нуқтаи назаридан маълумот берган. Бу прин­ципга асосан, гормонлар миқдори ошиши, эндокрин безининг сек­ретор активлиги пасайишига олиб келади, бу гормоннинг бевоси­та безга таъсир этиши ёки юқори регулятор марказлар орқали амалга ошади.
Қайта боғланиш механизми тез ва қисқа вақт ичида амалга ошади, шунинг учун организм гомеостазини таъминлайди.
Эндокрин системанинг регулятор механизми асосан манфий қайта боғланиш билан намоён бўлади. Мусбат қайта боғланиш ме­ханизмига мисол бўлиб, овуляциядан олдин эстрадиол орқали ЛГ секрециясининг стимулланиши хизмат қилиши мумкин.

Қайта боғланиш жараёни 4 босқичда (ёки даражада) амалга ошиши мумкин: марказий нерв системаси (МНС), гипоталамус, гипофиз, безнинг ўзи. Қайта боғланишнинг қисқа ва узун занжири мавжуд.

Асосий тушунча ва маълумотлар

Гормонлар кўпчилик физиологик функцияларни назорат қилади:

организм ички мухитини сақлаш, жумладан энергия йиғи­лиши ва утилизациясини;

ўсиш ва ривожланиш;

репродукция.

Кўпчилик гормонлар бир неча эффектларни ўз ичига ола­ди, яъни ҳаёт учун зарур физиологик функцияларга бир неча гор­монлар таъсир этади.

Гормонлар 2 хил кимёвий бирикмаларнинг бирига киради:
пептид-аминокислотали молекулалар сувда эрувчи, ярим яшаш даври нисбатан қисқа бўлган бирикмалар;
стероид-холестерин молекулалар, нисбатан узоқ ярим яшаш даврли, айрим ҳолда қонга транспорт-оксиллар билан ўтади.

Гормонларнинг таъсир механизмлари:

пептид-аминокислотали гормонлар ҳужайралар юзаси (мембранаси)даги рецепторлар билан боғланиб, цитоплазмада ке­чувчи жараёнларда таъсир қилади, бу ўз навбатида гормонлар эффектига таъсир қилади.

стероид-холестерин гормонлар ва қалқонсимон без гор­монлари асосий таъсирини ҳужайралар ядросида кўрсатади, бу ерда улар ДНК-транскрипциясини ўзгартиради, бу эса ўз навбатида гормонал эффектни амалга оширувчи оқсил синтезининг ўзгаришига олиб келади.

Гормонларнинг синтез ва секрецияси назорат остида бўлиб, улар стимулловчи ва сусайтирувчи таъсирлар остида бўлади.

Без фаолиятига узоқ вақт сусайтирувчи таъсир кўрсати­лиши, унинг анатомик ва функционал жихатдан атрофияга олиб келади.

Гормонал етишмовчилик синдроми

кўпинча аутоиммун ва деструктив жараёнлар натижаси ҳи­собланади

якуний диагноз қўйиш мақсадида стимуляцион тестлар ўт­казиш талаб қилиниши

мумкин

етишмаётган (танқис) гормон препаратлари билан ўринбо­сар терапия ўтказиш

қўлланилади.

Гормон ортиқлиги синдроми

кўпинча аномал стимулловчи омил ёки нормал регуляция ва секрециянинг

бошланғич омилининг бузилиши натижасида юзага келади;

функцияни сусайтирувчи тест (синама) ўтказишни талаб қилиши мумкин (якуний

диагноз қўйиш учун супрессив синама);

гормон синтези ёки эффектини блокловчи препаратлар би­лан даволаш, шунингдек,

хирургик ёки нур терапияси ўтказиш мумкин.

Гипоталамо-гипофизар тизим

Гипоталамус ва гипофиз - ягона функционал бирликни ташкил этади.

Гипоталамус оралиқ миянинг бир қисми бўлиб, ор­ганизмнинг кўп функцияларини айниқса гомеостазни бошқаришда катта ўрин тутади.

Гипоталамуснинг ҳозирда маълум бўлган гипофизотроп гормонлари икки гуруҳга бўлинади: ўзига тегишли троп гормон ажралишини кучайтирувчи (рилизинг-гормонлар, либеринлар) ва сусайтирувчи (статинлар) гормонлар. Гипоталамуснинг нейросекретор ҳужайралари 7 хил либерин (соматолиберин, кортиколиберин, тиреолиберин, люлиберин, фоллиберин, пролактолиберин, меланолиберин) ва 3 хил статин (соматостатин, пролактостатин, меланостатин) ишлаб чиқаради. Бу бирикмаларнинг барчаси пептид табиатли.

Гипоталамус гормонлари махсус портал система орқали гипофизнинг олдинги бўлагига (аденогипофиз) тушади. Либеринлар гипофиз троп гормонлари синтези ва секрециясини стимуллайди, статинлар эса ингибирлайди. Либеринлар ва статинларнинг гипофиз ҳужайраларига таъсири цАМФ- и Са2+-боғлиқ механизмлар орқали амалга ошади.

Кортиколиберин

Аденогипофиз

Адренокортикотроп гормон(АКТГ)секрециясини стимуллайди

Секрецияси стрессларда ва АКТГ камайганда стимулланади

Тиреолиберин

Тиреотроп гормон (ТТГ) ва пролактинсекрециясини стимуллайди

Секрециясини тиреоид гормонлар тормозлайди

Соматолиберин

Соматотроп гормон (СТГ)секрециясини стимуллайди

Секрециясини гипогликемия стимуллайди
Люлиберин

Фолликулостимулловчи гормон (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ)секрециясини стимуллайди

Эркакларда секреция қонда тестостерон миқдорининг пасайишига, аёлларда –эстрогенлар концентрациясининг пасайишига боғлиқ. Қонда ЛГ ва ФСГ нинг концентрацияси секрецияни пасайтиради

Соматостатин

СТГ ва ТТГсекрециясини тормозлайди

Секрецияси жисмоний зўриқишга боғлиқ. Фактор тана тўқималарида тез инактивланади.

Пролактостатин

Пролактинсекрециясини тормозлайди

Секрециясини пролактиннинг юқори концентрацияси стимуллайди, эстрогенлар, тестостерон ва сўриш вақтидаги нерв сигналлари тормозлайди

Гипофиз - калла суягининг чуқурлашган сохаси, яъни турк эгарида жойлашиб, катта одамларда унинг вазни 0,6-0,7 г, ўлчамлари эса 1,3-0,6-1,0 см ни ташкил этади, аммо бу ўлчамлар ўзгарувчан, яъни аёлларда эркакларга нисбатан каттароқ ўлчамда бўлиши мумкин. Гипофизнинг 2 асосий бўлакла­ри фарқланади: олдинги (аденогипофиз) ва орқа (нейрогипо­физ). Адеоногипофиз ўз навбатида яна 2 қисмга ажратилади: олд дистал, воронкасимон қисм. Оралиқ қисм ҳам тафовут этила­ди, аммо анатомик жихатдан аҳамияти кам бўлгани сабабли, олд дистал қисм билан аденогипофиз таркибига киритилади.
Гистологик жихатдан олд бўлакда 3 гуруҳ ҳужайралар тафо­вут этилади: эозинофиллар, базофиллар, хромофоб ҳужайралар. Эозинофил ҳужайралар ўсиш гормони ва пролактин (ПРЛ) ишлаб чиқаради. Базофил ҳужайралар - АКТГ, ТТГ, ФСГ ва ЛГ, хромофоб ҳужайралар (50-60%) эозинофил ва базофил ҳужайраларнинг дифференциация манбаи ҳисобланади.
Гипофиз аъзо бўлагида периферик безлар фаолиятини регу­ляция қилувчи гормонлар ишлаб чиқариш - АКТГ, ТТГ, ЛГ, ФСГ, шунингдек организмнинг алмашинув жараёнларини бошкарувчи гор­монлар - СТГ, МСГ, ПРЛ ва липотропинлар ишлаб чикарилади. Оралиқ бўлак асосан йирик базофил ҳужайралардан иборат бўлиб, унда проопиомеланокортин (ПОМК) секреция қилинади. Одамда ги­пофизнинг бу бўлаги яхши ривожланмаган.

  1   2   3

перейти в каталог файлов


связь с админом